Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси ўзи ғолиб бўлмаган ягона турнирда иштирок этади
Спорт
−
18 Июль 2021
3800Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жокович Токио Олимпиадасида иштирок этишини маълум қилди.
“Мен кичкина дўстим Кожиронинг кўнглини қолдира олмайман. Токиога чипта буюртма қилдим ва Сербия терма жамоаси сафида Олимпиадада қатнашаётганимдан хурсандман. Мен учун терма жамоада ўйнаш ҳар доим ўзгача қувонч ва мотивацияларга бой бўлган. Барчани хурсанд қилиш учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан”, деб ёзган Жокович.
У япониялик 6 ёшли Кожиро Овакига мавсумдаги барча йирик чемпионатлар ва унинг юртида ўтадиган тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида ғолиб бўлишни, сўнг у билан кўришишни ваъда қилган.
Сербиялик теннисчи ўтган ҳафта “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Уимблдон” турнирида ғалаба қозонган эди. Олимпия ўйинларидаги иштироки Новак учун “АҚШ очиқ чемпионати”дан олдинги энг муҳим мусобақа ҳисобланади.
Маълумот учун, “Улкан тож” туркумидаги мусобақаларни 20 карра ғолиби шу пайтга қадар Олимпиада чемпионлигини қўлга киритмаган. Жокович фақатгина 2008 йил Пекиндаги (Хитой) Олимпия ўйинларининг яккалик баҳсларида бронза медаль соҳиби бўлган.
LiveБарчаси