Бугун 4 нафар ўзбекистонлик боксчи жанг қилади
Спорт
−
06 Март 2020
8409Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа давом этмоқда. Мусобақанинг бугунги, 6 март кунги дастурида 4 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади.
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Доминик Рой (Янги Зеландия) (14:40дан сўнг).
-69 кг: Мафтунахон Мелиева – Маи Кито (Япония) (20:10 дан сўнг).
-75 кг: Навбаҳор Ҳамидова – Надежда Рябец (Қозоғистон) (20:25 дан сўнг).
-91 кг: Санжар Турсунов – Тариқ Муҳаммад Рабеаҳ (Ироқ) (21:45дан сўнг).
Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 март куни 3 нафар ўзбекистонлик боксчилар саралаш босқичи доирасида рингга кўтарилди. Улардан 2 нафари, Элнур Абдураимов ва Фанат Қаҳрамонов ғалаба қозонди. Дилшод Рўзметов эса австралиялик боксчига мағлуб бўлди.
Жаҳонгир Сотволдиев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь