ОЧЛ. ОКМК меҳмон жамоага имкониятни бой берди

Спорт

image

Бугун, 2 октябрь куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигасининг  гуруҳ босқичи 2-тури доирасида ОКМК ва “Эйр-Форс” жамоалари ўзаро тўқнаш келди. 

Миржалол Қосимов бошчилигидаги Олмалиқ клуби уйида ўтган ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ гол ўтказиб юборди. Али Жасим ушрашувда ҳисобни очди. Биринчи бўлим 0:1 ҳисоби билан якунланди.

Иккинчи бўлимда ҳам тезкор гол қайд этилди. Баҳснинг 48-дақиқасида Санжар Турсунов зиёнга ишлади ва ўз дарвозасига автогол уриб қўйди. 81-дақиқада эса Сияваш Ҳақназарий ҳисобни қисқартирди. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармагани эвазига  “Эйр-Форс” меҳмонда ғалаба қозонди. 

Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигасининг (ОЧЛ) гуруҳ босқичи доирасида ташкил этилган ўйинда Жидданинг “Ал-Иттиҳод” жамоаси ОКМК устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОКМК Осиё Чемпионлар лигаси Эйр-Форс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг