Бугун Ўзбекистон кубогининг финалчилари аниқланади
Спорт
−
3017 2 дақиқа
Бугун, 24 ноябрь куни Ўзбекистон кубогининг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтади. Унда ОКМК ва “Навбаҳор”, шунингдек, “Андижон” ва “Локомотив” жамоалари финал йўлланмаси учун кураш олиб боради. Ҳар икки учрашув соат 18:15 да бошланади.
Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган “Андижон” – “Локомотив” учрашувини бош ҳакам Шавкат Насибуллаев бошқариб боради. Унга қанотларда Александр Буров ва Шавкат Раҳматов ёрдам беради.
Тошкентдаги “Локомотив” стадионида ўтказиладиган ОКМК – “Навбаҳор” баҳсида эса бош ҳакам вазифасини Равшан Абдувоҳидов бажаради. Унинг ёрдамчилари Ислом Азимов ва Шерзод Аъзамов бўлади.
Ўзбекистон кубоги финал учрашуви қачон ўтказилиши ҳозирча аниқ эмас. Бу борадаги асосий омиллардан бири – “Андижон” жамоасининг Суперлигадаги вазияти ва плей-офф босқичидаги иштироки ҳисобланади.
Агар “Андижон” финалга йўл олса, ҳал қилувчи учрашувни ўтказиш учун ишчи режада жорий йилнинг 16 декабрь санаси белгиланган. Бу эса Ислом Аҳмедов шогирдларининг Суперлига плей-офф босқичида иштирок этиши ва қайси раундгача етиб боришига боғлиқ бўлади.
Агар “Андижон” финалга чиқа олмаса ёки финалга чиққани ҳолда Суперлига мавсуми якунига қадар хавфли ҳудуддан узоқлашса, финал учрашуви жорий йилнинг 10 декабрь куни ўтказилади.
Live
Барчаси