Ўзбекистон кубоги финалчилари аниқланди

Спорт

−

visibility1782 timer1 дақиқа

image

Бугун, 24 ноябрь куни Ўзбекистон кубогининг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Наманганнинг “Навбаҳор” ва Тошкентнинг “Локомотив” жамоалари рақибларини мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Тошкентдаги “Локомотив” стадионида ўтказилган ОКМК – “Навбаҳор” учрашувида Темур Кападзе шогирдлари 21-дақиқада Кожонинг киритган ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва финалга йўл олди.

Иккинчи ярим финал баҳси Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Унда Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси водийнинг “Андижон” клубига қарши майдонга тушди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Қўшимча бўлимларда эса “темирйўлчилар” иккита гол уриб, ғалабани таъминлади. Дастлаб 97-дақиқада Муҳаммадали Раимов ҳисобни очган бўлса, 108-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов жамоасининг иккинчи голини киритди.

Шу тариқа, “Навбаҳор” ва “Локомотив” Ўзбекистон кубоги финалида иштирок этадиган бўлди.

Маълумот учун, финал учрашуви жорий йилнинг 10 декабрь куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг