Оҳангарон туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
12 Июнь 2019
5255Бугун, 12 июнь куни Халқ депутатлари Оҳангарон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Сессия ишида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласи фаоллар иштирокида танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Ўктам Мингбоевич Турсунов бошқа ишга ўтгани муносабати билан туман ҳокими вазифасидан озод этилди.
Абдувоҳид Тўхтабоевич Турдибоев бугундан эътиборан Оҳангарон тумани ҳокими лавозимида иш бошлади.
Сессияда Тошкент вилояти раҳбари Рустам Холматов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси шўъба мудири Абдулла Турсунов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Саидлазиз Саидкаримов иштирок этди.
LiveБарчаси