Оҳангарон дарёсида қолиб кетган аёл қутқарилди

3-саҳифа

image

Бугун, 23 май куни Тошкент вилоятининг Пискент туманидаги Оҳангарон дарёсида 1 аёл қолиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 10:20 да туман ҳудудидан оқиб ўтган “Оҳангарон” дарёси ўртасидаги қуруқликда 1 нафар фуқаро қолиб кетгани ва ёрдам зарурлиги тўғрисида Олмалиқ шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Маълум бўлишича, дарёда сув сатҳи кутилмаганда кўтарилган ва сув оқими юқорилиги сабабли фуқаро хавфсиз қирғоққа чиқолмаган.

Айтилган манзилга зудлик билан ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, фуқарони хавфсиз ҳудудга олиб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 май куни Наманган вилоятининг Уйчи туманида 2025 йилда туғилган бола ҳожатхонага тушиб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Оҳангарон аёл дарё қутқарилди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг