Наманганда 1 ёшли чақалоқ ҳожатхонага тушиб кетди
3-саҳифа
−
14:30 3232 1 дақиқа
Кеча, 22 май куни Наманган вилоятининг Уйчи туманида 2025 йилда туғилган бола ҳожатхонага тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 18:47 да туманнинг “Муборак” МФЙ ҳудудида жойлашган уйларнинг бирида, ушбу уй эгасининг 2025 йилда туғилган ўғил фарзанди эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолгани сабабли ҳовлисидаги ҳожатхонага тушиб кетган.
Ҳодиса жойига ФВВ қутқарувчилари зудлик билан етиб келиб, қутқарув ишларини бошлаган. Қутқарувчилардан бири ҳожатхона чуқурига тушиб, болакайни олиб чиққан. Шифокорлар томонидан болага тиббий ёрдам кўрсатилган, шундан сўнг у яқинларига топширилган. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари томонидан ҳожатхонага тушиб кетган болакай қутқарилганди.
Live
Барчаси