Нурсултон Назарбоев шифохонадан чиқди
Олам
−
24 Январь 2023
4223Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев юрак жарроҳлигидан сўнг шифохонадан чиқди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
“Унинг аҳволи барқарорлашиши ва яхшиланиши муносабати билан шифохонадан чиқарилди”, дейди Миллий илмий юрак хирургияси маркази.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 январь куни Александр Аксютиц Қозоғистоннинг собиқ Президенти Нурсултон Назарбоев Остонадаги шифохоналардан бирига ётқизилгани ҳақида хабар берган эди.
Кейинроқ Назарбоевнинг матбуот котиби Айдос Укибай Президентнинг юраги 2,5 соат операция қилиниб, муваффақиятли ўтганини айтган эди.
Шундан сўнг, Россия Президенти Владимир Путин юраги операция қилинган Қозоғистоннинг собиқ раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаган.
Маълумот учун, Нурсултон Назарбоев Қозоғистонни 30 йилдан ортиқ бошқарган. У 2019 йил март ойида Қозоғистон Президенти лавозимини Қосим-Жомарт Тўқаевга топшириб, Элбоши рутбасини олган эди. Шундан сўнг Хавфсизлик Кенгашини бошқариб келаётган Нурсултон Назарбоев Қозоғистондаги намойишлар авж олиши фонида Хавфсизлик Кенгаши бошқарувини ҳам қўш-қўллаб Президент Тўқаевга топширди.
Орадан деярли 3 йил ўтиб, жорий йилнинг 12 январь куни Нурсултон Назарбоевга илгари берилган фахрий сенатор мақоми парламент регламентидан олиб ташланди.13 январь куни Қозоғистон парламенти депутатлари палаталарнинг қўшма мажлисида “Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти – Элбоши тўғрисида”ги қонунни бекор қилди. Шундай филиб, Назарбоев Элбоши унвонидан ва алоҳида ҳуқуқларидан мосуво қилинди.
17 январь куни эса Қозоғистон ҳукумати маданият соҳасида бериладиган давлат стипендияси номидан республиканинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев номини олиб ташлади.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь