Путин Назарбоевга соғайиб кетишини тилади

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин юраги операция қилинган Қозоғистоннинг собиқ раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади. Бу ҳақда Россия давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков хабар берди.

“Президент Нурсултон Абишевичга ўтказилган операция муносабати билан тезроқ соғайиб кетишини тилайди. Биз ҳам унинг тезроқ тузалиб кетишини тилаймиз”, дейди Песков.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 20 январь куни Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев шифохонага ётқизилган эди. Унинг юраги операция қилинди ва жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди.

Нурсултон Назарбоев 2019 йил март ойида Қозоғистон Президенти лавозимини Қосим-Жомарт Тўқаевга топшириб, Элбоши рутбасини олган эди. Шундан сўнг Хавфсизлик Кенгашини бошқариб келаётган Нурсултон Назарбоев Қозоғистондаги намойишлар авж олиши фонида Хавфсизлик Кенгаши бошқарувини ҳам қўш-қўллаб Президент Тўқаевга топширди.

Орадан деярли 3 йил ўтиб, жорий йилнинг 12 январь куни Нурсултон Назарбоевга илгари берилган фахрий сенатор мақоми парламент регламентидан олиб ташланди. 13 январь куни Қозоғистон парламенти депутатлари палаталарнинг қўшма мажлисида “Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти – Элбоши тўғрисида”ги қонунни бекор қилди. Шундай қилиб, Назарбоев Элбоши унвонидан ва алоҳида ҳуқуқларидан мосуво қилинди.

17 январь куни эса Қозоғистон ҳукумати маданият соҳасида бериладиган давлат стипендияси номидан республиканинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев номини олиб ташлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Назарбоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг