Нур-Султонга қор бўрони ёпирилди (фото)
Олам
−
23 Март 2021
13756Бугун, 23 март куни Қозоғистон пойтахти Нур-Султонни қор бўрони қоплади. Кучли шамоллар ва тинмай қор ёғиши туфайли пойтахтда кўриш имконияти тушиб кетган. Бу ҳақда “Tengrinews” нашри ёзмоқда.
Синоптикларнинг хабар беришича, пойтахтда шамол тезлиги 20 метр тезлик билан эсмоқда. “Kazhydromet” шаҳар аҳолисини қаттиқ совуқ тушушидан огоҳлантирган.
23 мартнинг тонг саҳаридан об-ҳаво шароити ёмонлашиши сабаб Республика аҳамиятидаги йўл участкаларида транспортнинг барча турлари учун ҳаракат тўхтатилган.
Эслатиб ўтамиз, 18 март куни Қозоғистоннинг Манғистов вилоятини жуда кучли қум бўрони қамраб олганди.
LiveБарчаси