Пойтахт Нур-Султонга карантин чекловлари қайтди

Олам

image

Қозоғистон пойтахти Нур-Султонга карантин чекловлари яна қайтди. Бугун, 14 октябрдан эътиборан, пойтахт аҳолиси орасида COVID-19 билан касалланиш давом этаётгани муносабати билан янги чекловлар ва карантин чоралари жорий этилди. 

Улар 14 октябрдан бошлаб амал қилади. 

Биринчидан. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва давлат активлари мавжуд ташкилотлар ходимларининг камида 60 фоизи масофадан туриб ишлашга ўтади. Ёпиқ хоналарда фаолият юритадиган, ходимлари кўпчиликни ташкил этадиган хусусий ташкилотлар ҳам фаолиятини онлайн режимда ташкил этади.  иш режимига ўтказишлари керак. Инфекция тарқалишининг асосий ўчоқлари меҳнат жамоалари бўлиб қолаётгани боис жойларда қатъий санитария-эпидемиология меъёрларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш зарурлиги белгиланди. 

Иккинчидан. Кафе, ресторан, бар, ошхона ва бошқа овқатланиш шохобчаларининг иш вақти соат 22:00 гача қисқартирилди (09:00 дан 22:00 гача). Ҳам иш кунлари, ҳам дам олиш кунлари ресторанлар сиғими 30 ўрин кишидан ошмаслиги керак.

Учинчидан. Нотариуслар, юридик фирмалар, бухгалтерлар, консалтинг, кўчмас мулк агентликлари, реклама агентликлари, суд ижрочилари, туроператорлар ва бошқаларнинг иш вақти соат 18:00 гача (09:00 дан 18:00 гача) этиб белгиланди. Ҳам иш кунлари, ҳам дам олиш кунлари ноозиқ-овқат товарлари ва буюмларни савдоси билан шуғулланувчи дўконлар фаолиятига фақат иш кунлари соат 18:00 гача рухсат берилади. 

Ҳаммомлар, ҳовуз ва сауналар иш кунлари соат 08:00 дан 21:00 гача, шанба ва якшанба кунлари – 09:00 дан 19:00 гача ишлаши қатъий белгиланмоқда. 

Якшанба куни жамоат транспорти қатнови тўхтатилади ва автобуслар дезинфекция қилинади.

Айни вақтда Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар 108 984 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 104 346 нафари соғайган, 1 768 киши вафот этган. 

Айни вақтда Нур-Султон шаҳри коронавирус тарқалиши бўйича мамлакатда Олма-ота шаҳридан кейин, иккинчи ўринда турибди. Пойтахтда 14 213 киши коронавирусга чалинган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Нур-Султон Қозоғистонда карантин

Баҳолаганлар

239

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг