Нур-Султонни қор қоплаб, ЙТҲлар сони кескин кўпайди
Олам
−
13 Ноябрь 2020
9398Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда кучли қор ёғиши натижасида йўллар музлаб, йўл-транспорт ҳодисалари сони кескин кўпайди. Бу ҳақда шаҳар полиция департаменти матбуот хизматига асосланиб “Tengrinews.kz” маълумот берган.
Йўл-патрул полицияси автомашина эгаларига йўлларда эҳтиёткорлик билан юришни сўраб, мурожаат қилган.
“Кучли ёғингарчилик ва совуқ ортидан йўлларнинг музлаши сабаб коммунал хизмат идоралари шаҳар кўчаларини тозалаш учун максимал миқдордаги ихтисослаштирилган турли техника ва ускуналардан фойдаланмоқда. Пойтахт аҳолисидан йўлларда эътиборли бўлиб, шаҳар кўчаларини тозалаётган техникаларини кузатиб бораётган йўл-патрул полициясининг талабларига риоя қилишларини сўраймиз. Транспорт воситаларини йўл четига қўйиб кетманг, махсус техникалар ишига имкон борича халақит берманг ва улар фойдаланадиган қаторни банд қилманг. Ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш, тезликни оширмаслик, оралиқ масофани сақлаш ва қувиб ўтиш қоидаларига қатъий риоя қилишни сўраймиз. Тўсатдан амалга ошириладиган қувиб ўтиш ва кескин тўхташдан сақланинг. Кўриш даражаси паст бўлган шароитда пиёдалар яқинлашаётган транспорт воситаларини сезмаслиги мумкин. Шу сабаб ҳайдовчилар пиёдалар йўлакчаси жойлашган ҳудудларда тезликни камайтириши керак”, дейилган шаҳар йўл-патрул полицияси мурожаатида.
Йўл патрул полицияси бошқармасининг маълумотига кўра, кун давомида Нур-Султонда 130 дан ошиқ йўл транспорт ҳодисаси қайд этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь