Видео: Қозоғистонни қум бўрони қоплади. Ўзбекистон ФВВ ҳам фуқароларни огоҳлантирди
Жамият
−
18 Март 2021
47821Қозоғистоннинг Манғистов вилоятини жуда кучли қум бўрони қамраб олди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.
Маълум қилинишича, кучли қум бўрони видеотасвирлари ижтимоий тармоқларда маҳаллий аҳоли томонидан тарқатилган. Вилоят Фавқулодда ҳолатлар департаменти, ўз навбатида, шамол тезлиги сониясига 17–22 метргача кучайишини маълум қилиб, бўрон ҳақида огоҳлантирган.
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ахборот хизматининг маълум қилишича, ноқулай об-ҳаво оқибатида 350 дан ортиқ юк машиналари Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистон чегараларида қолиб кетган. Вазирлик маълумотларига кўра, ғарбий вилоятларда, Россиянинг Қозоғистон билан чегарадош шаҳарлари ва Манғистов шаҳридаги “Тажен” назорат-ўтказиш пунктида 150 га яқин юк машинаси тирбандликда қолган.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам фуқароларни кучли шамол бўлишидан огоҳлантирди.
Унга кўра, 18 мартдан 20 март кунига қадар Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с дан 23-28 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларга кучли шамол вақтида заруратсиз ташқарига чиқмасликни тавсия этди. Автомобиль эгаларидан автомобилларни дарахтлардан узоқроққа қўйиш сўралган.
LiveБарчаси