Нукусда чўкаётган аёл қутқариб қолинди (видео)
3-саҳифа
−
17 Февраль 4313 1 дақиқа
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (ФВБ) ғаввослари каналда чўкаётган одамни қутқариб қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, бугун, 17 февраль куни соат 08:20 да Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри марказидан оқиб ўтувчи “Дўстлик” каналида бир фуқаро чўкаётгани тўғрисида шу ҳудуддан ўтиб кетаётган йўловчи томонидан ФВБга хабар берилган.
Воқеа жойига зудлик билан етиб борган ФВБ ғаввос-қутқарувчилари фуқарони қутқарган ва дарҳол биринчи ёрдам кўрсатиб, ҳаётини сақлаб қолган. Шундан сўнг тез тиббий ёрдам ходимларига чақирилиб, шифохонага етказилган.
Хабарда беморнинг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Вобкент туманида Ички ишлар бошқармаси профилактика инспектори ўзини дарёга ташлаган аёлни қутқариб қолгани ҳақида хабар берилганди.
Жавоҳир Алиқулов
Live
БарчасиАрманистонда отишма юз берди. Қурбон бор
18 Февраль