Норвегияда ҳам Pfizer билан эмланган икки киши вафот этди
Олам
−
06 Январь 2021
3759Кеча, 5 январь куни Норвегияда BioNTech ва Pfizer ишлаб чиқарган вакцина билан эмланган икки киши вафот этди. Ҳозир мамлакатдаги тиббиёт ташкилотлари эмлаш билан ушбу фожиалар ўртасида боғлиқлик бор-йўқлигини текширмоқда.
Норвегия Тиббиёт агентлиги ва Норвегия Жамият саломатлигини сақлаш институтининг маълум қилишича, мутахассислар BioNTech ва Pfizer ишлаб чиқарган вакцина билан эмланганидан сўнг, қариялар уйида вафот этган икки ҳолатни диққат билан ўрганмоқда.
“Ҳозир жиддий касаллиги бўлган, энг заиф беморлар эмланмоқда. Айни вақтда эмлаш ўлимга сабаб бўлганми ёки бу тасодифми, шуни аниқлашимиз керак”, дейди Норвегия Тиббиёт агентлиги директори Стейнар Мадсен.
Эслатиб ўтамиз, Исроилда ҳам икки нафар бемор айнан Pfizer вакцинаси билан эмланганидан сўнг вафот этган.