Коронавирусга қарши эмланган яна бир исроиллик вафот этди

Олам 3526
image

Кеча, 29 декабрь куни 88 ёшли исроиллик қария коронавирусга қарши вакцинациядан сўнг вафот этган. Бу ҳақда “The Times of Israel” нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, қария Pfizer вакцинаси билан эмланганидан бир неча соат ўтиб, Қуддусда вафот этган. 

Хабарда айтилишича, шифокорлар беморнинг соғлиғида сурункали ва мураккаб муаммолар бўлганини таъкидлаган.

Аввалроқ, исроиллик бошқа бир 75 ёшли қария коронавирусга қарши Американинг Pfizer вакцинасини қабул қилганидан сўнг, юрак хуружидан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. 

Маълумот учун, Исроилда COVID-19 га қарши миллий эмлаш кампанияси 20 декабрь куни бошланди. Мамлакатда биринчи бўлиб Бош вазир Биньямин Нетаньяху эмланди. Биринчи босқичда намуна бўлиб, бошқаларни ҳам вакцина олишга ундаш мақсадида дастлаб, соғлиқни сақлаш ходимлари, тиббиёт олийгоҳлари талабалари ва ҳокимият вакиллари эмланган. Иккинчи босқичда 60 ёшдан ошган фуқаролар ва коронавирус вакцинаси ёмон таъсир қилиши мумкин бўлган одамлар эмланади.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 123
Рейтинг: 2.9
t
×