Коронавирусга қарши эмланган исроиллик вафот этди
Олам
−
28 Декабрь 2020
9986Бугун, 28 декабрь куни исроиллик қария коронавирусга қарши Pfizer вакцинасини олганидан сўнг юрак хуружидан вафот этган. Дастлабки текширувга кўра, ўлимнинг эмлаш билан алоқаси аниқланмаган. Бу ҳақда Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
“Юрак ва саратон касаллигига чалинган, илгари бир неча марта юрак хуружига учраган, мамлакат шимолида яшовчи 75 ёшли эркак бугун тонгда коронавирусга қарши эмланди ва эмлашдан кўп ўтмай уйда вафот этди”, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида.
Маълум қилинишича, агентлик бахтсиз ҳодисани текшириш учун махсус комиссия тузган ва унга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Хавфсизлик ва сифат бошқармаси бошлиғи раҳбарлик қилмоқда.
“Дастлабки текширув бахтсиз ҳодиса ва эмлаш ўртасидаги боғлиқликни аниқламади. Эмлаш кампанияси давом этмоқда”, дейилади вазирлик баёнотида.
Маълумот учун, Исроилда COVID-19’га қарши миллий эмлаш кампанияси 20 декабрь куни бошланди. Мамлакатда биринчи бўлиб Бош вазир Биньямин Нетаньяху эмланди. Биринчи босқичда намуна бўлиб, бошқаларни ҳам вакцина олишга ундаш мақсадида дастлаб соғлиқни сақлаш ходимлари, тиббиёт талабалари ва ҳокимият вакиллари эмланди. Иккинчи босқичда 60 ёшдан ошган фуқаролар ва хавф гуруҳига кирувчи одамлар эмланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь