Исроилда COVID-19 га қарши оммавий эмланишни Бош вазир бошлаб берди

Олам

image

Исроилда бугун, 20 декабрдан коронавирусга қарши эмлаш миллий кампанияси бошланди. Бу ҳақда “Haaretz”хабар берди.

Мамлакатда биринчи бўлиб Бош вазир Биньямин Нетаньяху коронавирусга қарши эмланди. У Тель-Авив яқинидаги шифохонада омма олдида эмланди. Ундан кейин Соғлиқни сақлаш вазири Юлий Эдельштейн вакцинани қабул қилди. Жараён телевидение орқали жонли эфирда намойиш қилинди.

Исроилда аҳолини эмлаш учун Pfizer ва BioNTech компанияси ишлаб чиқарган вакцинадан фойдаланиляпти. Ҳозирча мамлакатга 500 минг доза вакцина олиб келинган.

Биринчи босқичда тиббиёт ходимлари, 60 ёшдан ошганлар ва хавф гуруҳига кирувчилар эмланади. Шунингдек, Президент, Бош штаб бошлиғи ва Исроил кабинетининг бошқа аъзолари каби юқори мартабали амалдорлар биринчи ўринда эмланиши кутилмоқда. Кейин ўқитувчилар ва бошқалар эмланади.

Вакциналаш бошланганига қарамай, Нетаньяху мамлакатда коронавирусга қарши чоралар кучайтирилиши мумкинлигини маълум қилди. Хусусан, Бош вазир Буюк Британия ва Жанубия Африкада коронавируснинг янги тури аниқлангани сабабли халқаро авиақатновлар тўхтатилиши мумкинлигини таъкидлаган.

Маълумот учун, коронавирусга қарши оммавий эмлаш Россия, Буюк Британия, АҚШ, Хитой ва Канадада бошланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус вакцинаси

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг