Нокаутга учраган Уайлдер ярим йилга боксдан четлатилди

Спорт

image

Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WВC чемпионлик камари учун ўтказилган жангда қўлини синдириб олган Деонтей Уайлдер дисквалификация қилинди. Бу ҳақда “Independent” нашри хабар берди.

Гап шундаки, 36 ёшли Деонтей Уайлдер Тайсон Фьюрининг кучли зарбасидан сўнг, нокаут ҳолатига тушган ва баҳс давомида қўлини синдириб олган. У жанг якунига етгач, шифохонага олиб кетилган ва шифокорлар хулосасига кўра олти ой давомида рингга кўтарила олмайди. Ашаддий рақиби устидан ғалаба қозонган “Лўлилар қироли” эса 45 кунлик “таътил”га чиқди. Бунга қадар боксчилар икки бор ўзаро тўқнаш келган. Илк жангда кучлар тенг келган бўлса, иккинчи қарама-қаршиликда Тайсон рақибини нокаутга учратган эди.

Эслатиб ўтамиз, Тайсон Фьюри фаолияти давомида 32 та жанг ўтказиб, уларнинг 31 тасида ғалаба қозонган, шунингдек, битта дуранг натижа қайд этган. Деонтей Уайлдер эса 45 та баҳсда рингга кўтарилган ва унинг ҳисобида 42 ғалаба, битта дуранг ва 2 мағлубият мавжуд. Эътиборли томони шундаки, “бронза бомбардимончи” фаолиятидаги барча ғалабаларига Фьюри билан рингга кўтарилгунига қадар эришган.

Маълумот учун, Фьюри ва Уайлдер ўртасидаги трилогия жорий йилнинг 10 октябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги “MGM Grand” аренасида бўлиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бокс WBC Проф бокс Фьюри Уайлдер

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг