НКМКда автоағдаргич шинаси портлаши 2 ишчининг ҳаётига зомин бўлди
3-саҳифа
−
11:50 1471 1 дақиқа
Кеча, 10 сентябрь куни Навоий кон-металлургия комбинатида автоағдаргич шинаси портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’нинг НКМКдаги манбаси маълум қилди.
Манбага кўра, иш вақтида юк автоағдаргичнинг шинаси портлаб кетган. Ҳодиса оқибатида 2 нафар ишчи ходим ҳалок бўлган. Шунингдек, яна бир неча киши турли даражада тан жароҳати олгани айтилмоқда.
Билдирилишича, мазкур ҳолат комбинатнинг “Қизилқум” кон бошқармаси таркибидаги Пистали конида содир бўлган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан текширув ишлари ўтказилмоқда.
Навоий кон-металлургия комбинати ҳолат юзасидан ҳозирча расмий муносабат билдирмади.
Эслатиб ўтамиз, комбинатда бундай бахтсиз ҳодисалар тез-тез содир бўлади. Хусусан, жорий йилнинг 22 июль куни Навоий вилоятидаги “Мурунтов” конида “БелАЗ” русумли автоағдаргич ва Toyota русумли хизмат автомашинаси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки нафар ишчи-ходим ҳалок бўлганди.
Live
Барчаси