Навоийда “БелАЗ” Toyota'ни ичидаги икки киши билан босиб кетди
Crime
−
22 July 12882 1 minute
Навоий вилоятидаги “Мурунтов” конида “БелАЗ” русумли автоағдаргич ва Toyota русумли хизмат автомашинаси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки нафар ишчи-ходим ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Навоий кон-металургия комбинати” АЖ хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 21 июль куни соат 05:30 ларда кон ҳудудида автоағдаргич ва хизмат автомашинаси иштирокида содир бўлган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, назорат қилувчи давлат ташкилотлари томонидан махсус текширув тайинланиб, йўл-транспорт ҳодисасининг содир бўлиш ҳолатлари ва келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Комбинатнинг масъул хизматлари томонидан бундай нохуш ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўрилаётгани билдирилган.
Шунингдек, Навоий кон-металлургия комбинати ҳодиса оқибатида вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Tracker 6 ёшли болани босиб кетган эди.
Live
All