Нидерландия Киевга навбатдаги F-16 партиясини юбормоқда

Олам

image

Украина 2025 йилда Нидерландиядан тўртинчи авлод кўп функцияли енгил қирувчи самолётлари – F-16'нинг навбатдаги партиясини олишни кутмоқда. Бу ҳақда кеча, 31 январь куни Украина Мудофаа вазири Рустам Умаров Facebook саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, Умаров Гаага шаҳрида Нидерландия Мудофаа вазири Рубен Брекелманс билан учрашув ўтказган. Вазир Нидерландиядаги ҳарбий базада бўлиб, украиналик учувчилар, муҳандислар ва техник ходимларнинг тайёргарлик жараёни билан танишган.

“Бу Украинада тўлиқ авиация инфратузилмасини яратишга қаратилган навбатдаги муҳим қадамдир. Биз учувчиларни, муҳандислик ва техник таркибни тайёрлашни давом эттирмоқдамиз. Нидерландия ҳаво кучлари коалициясида муҳим роль ўйнаб, бизнинг авиация инфратузилмамиз ва имкониятларимизни ривожлантиришга ёрдам бермоқда”, дейди Умаров.

F-16 дастуридан кейинги иккинчи муҳим мавзу Украинани учувчисиз дронлар билан таъминлаш бўлган.

“Эълон қилинган 400 миллион еврони тақсимлаш ва қўшма лойиҳаларни тайёрлаш бўйича ҳамкорликни мувофиқлаштирдик," дея қўшимча қилди вазир.

Кун тартибида, шунингдек, артиллерия снарядлари, ҳаво мудофаа тизимлари ва ракета тутиб олиш тизимлари ҳам муҳокама қилинган. Хусусан, Киев Нидерландия билан қўшма мудофаа корхоналарини ривожлантиришга ҳам тайёрлигини билдирган.

Маълумот учун, Нидерландия ҳамда Бельгия, Дания ва Норвегия Украинани қўллаб-қувватловчи “авиация коалицияси” ҳисобланади. 2024 йил октябрь ойида Нидерландия Киевга F-16 қирувчи самолётларини топширганди. Дания эса ноябрь ойида 6 та F-16 қирувчи самолёти Украинага топширган. Даниядан F-16 қирувчиларининг иккинчи партияси Украинага декабрда етиб борган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ҳарбийлари Украинага етказиб бериш учун 90 га яқин ракетага қарши снарядларни Исроилдан олиб, Польшага топширганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

F-16 Нидерландия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг