Курс UZS

USD

12 993.15

-10.8

EUR

13 619.42

65.4

RUB

143.87

0.67

Исроил АҚШ қуролларини Украинага юборди

Олам

image

АҚШ ҳарбийлари Украинага етказиб бериш учун 90 га яқин ракетага қарши снарядларни Исроилдан олиб, Польшага топширди. Бу ҳақда “Axios” хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу снарядлар Украинага берилиши керак. “Axios” нашрига кўра, бу Россия-Украина можароси бошланганидан бери Исроилдан Украинага етказиб берилган энг йирик қурол саналади.

“Бу ҳафта АҚШ армияси Исроилда сақланаётган 90 га яқин Patriot тизимларини Польшага етказди, кейин уларни Украинага топшириш режалаштирилмоқда”, дейилади хабарда.

“Axios”га кўра, 2024 йил апрель ойида Исроил Patriot ҳаво мудофаа тизимини хизматдан олиб ташлаган. Мамлакат бошқа куч тизимларига ўтган ва Patriot батареяларининг кўп қисми омборда сақланган ёки машғулотлар учун ишлатилган.

Қўшимча қилинишича, Киев аввалига қуролларни техник хизмат кўрсатиш учун АҚШга топширишни, кейин эса Украинага жўнатишни сўраган. Таъкидланишича, Исроил Россиянинг жавоб чоралари, жумладан, Эронга илғор қуроллар юборилиши эҳтимолидан қўрқиб, бир неча ой давомида “вақтни чўзиб келган”.

“Axios” манбалари Исроил ўз қарори ҳақида Россияни хабардор қилганини даъво қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Украинага ёрдам кўрсатишга оид кўплаб лойиҳаларни тўхтатганди. Музлатилган лойиҳалар орасида мактабларни қўллаб-қувватлаш, соғлиқни сақлаш, оналарга шошилинч ёрдам кўрсатиш ва болаларни эмлаш каби ёрдам дастурлари бўлган. Ушбу лойиҳалар 90 кунга музлатиб қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина Исроил Patriot

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг