Нганну бўлажак рақибини ҳақиқатни яширишда айблади

Спорт 1379
image

Аввалроқ, машҳур ММА мураббий Фернанд Лопез ўз шогирди Сирил Ган (10-0) бир неча йил аввал бўлиб ўтган спаррингда Франсис Нганнуни (16-3) нокаут қилгани ҳақида айтиб ўтган эди. 

Супер оғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Нганну ҳам спарринг жангларида франциялик Сирил Ганни нокаутга учратганини таъкидлади.

“Мен Сирилни спарринг пайтида йиқитган видео унинг жамоасида бор, лекин ёлғончилар ўз жангчиларини кучли кўрсатиш учун уни оммага ҳавола этишни исташмади. Ўтмишда улар билан машғулот ўтказганим учун мен ҳақимда барча нарсани биламиз, деб ўйлашади. Лекин мен анча ўзгардим, бироқ уларни яхши биламан”, дейди Нганну.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли камерунлик жангчи жорий йилнинг 22 январь куни Калифорния штатининг Анахайм шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтадиган UFC 270 мусобақасининг марказий жангида собиқ жамоадоши Сирил Ганга қарши ўз камарини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, UFC президенти Дана Уайтнинг фикрича, бу оғир вазн тоифаси тарихидаги энг йирик жанг бўлади.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 15
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×