Бокс ва UFC чемпионлари битта жангда қанча пул топади?
Спорт
−
27 Январь 2022
10898Жорий йилнинг 23 январь куни ўтказиган UFC 270 турнири жангчиларига тўланган умумий гонорар WВC йўналиши бўйича оғир вазн тоифаси чемпиони Тайсон Фьюри ва унинг рақиби Деонтей Уайлдернинг учинчи жанг учун олган даромадларидан 25 баравар камроқ бўлган.
“UFC 270 да қатнашган барча жангчилар учун умумий тўлов 1,8 миллион долларни ташкил этди. Фьюри Деонтей Уайлдер билан учинчи жанги учун 30 миллион доллар ишлаб олди. Уайлдер эса 20 миллион. Фьюри ва Уайлдер UFC 270 нинг барча жангчилари даромадидан 25 баравар кўп ишлаб олишди. Шундан сўнг, промоушен жангчиларининг маошлари муаммо эмаслигини тушунтириб беринг”, дея ёзган “Combat Sport” журналисти Андреас Хейл.
Эслатиб ўтамиз, UFC 270 нинг асосий жангида супер оғир вазн тоифасининг амалдаги чемпиони, камерунлик жангчи Франсис Нганну вақтинчалик чемпион, франциялик Сирил Ган билан рўбарў келди. Қарама-қаршилик Нганнунинг ғалабаси билан якунланди ва у ўз камарини илк марта ҳимоя қилди.
Маълумот учун, Нганну UFC билан тузган шартномани узайтирмоқчи эмаслиги ва ўзини проф боксда синаб кўришини маълум қилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь