Фьюри Нганнуга “катта пул” ва жанг таклиф қилди
Спорт
−
28 Январь 2022
4052Супер оғир вазн тоифасида WВC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри ўзининг Twitter саҳифаси орқали UFC супер оғир вазн тоифаси чемпиони камерунлик Франсис Нганнуни Сирил Ган устидан қозонган ғалабаси билан табриклади ва уни рингга чорлади.
“Табриклайман, Франсис. Лекин катта пул ишлашни истасанг, “Лўлилар қироли” билан боғлан”, дея ёзган Фьюри.
Бир неча кун аввал, Фьюри ва Нганну бокс қоидалари бўйича жанг ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ушбу ташаббус Тайсондан чиққан. У ҳатто жанг учун эҳтимолий манзил ҳам топган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 январь куни ўтказиган UFC 270 турнири жангчиларига тўланган умумий гонорар WВC йўналиши бўйича оғир вазн тоифаси чемпиони Тайсон Фьюри ва унинг рақиби Деонтей Уайлдернинг учинчи жанг учун олган даромадларидан 25 баравар камроқ бўлган.
UFC 270 нинг асосий жангида супер оғир вазн тоифасининг амалдаги чемпиони, камерунлик жангчи Франсис Нганну вақтинчалик чемпион, франциялик Сирил Ган билан рўбарў келди. Қарама-қаршилик Нганнунинг ғалабаси билан якунланди ва у ўз камарини илк марта ҳимоя қилди.
Маълумот учун, Нганну UFC билан тузган шартномани узайтирмоқчи эмаслиги ва ўзини проф боксда синаб кўришини маълум қилган.
LiveБарчаси