Нганну UFC’дан кетиш сабабларини очиқлади

Спорт

image

Супероғир вазн тоифасида UFC чемпиони Франсис Нганну собиқ жамоадоши, франциялик Сирил Ган билан жангдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ташкилот билан янги шартнома имзоламаслиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Бу шунчаки пул учун эмас. Мен буни адолатли деб ҳисобламайман. Ўзимни эркин одамдек ва яхши муносабатда бўлишаётганини ҳис қилмаяпман. Буни айтишга мажбур бўлганимдан афсуслансам-да, ҳар ким ўзи учун энг яхши нарсани талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлиши керак, деб ўйлайман. Охир-оқибат, биз бу иш учун жуда кўп меҳнат қиламиз ва кўп нарсаларни ўз зиммамизга оламиз, шунинг учун адолатли ва ҳалол мукофот олишни истаймиз” дейди Нганну.

Нганну, аввалроқ гонорарини 500 000 дан 600 000 АҚШ долларидан оширмайдиган ташкилот билан амалдаги шартномаси бўйича оритиқ жанг қилмаслигини таъкидлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 январь куни Франсис Нганну собиқ жамоадоши Сирил Ганга қарши баҳс олиб борди ва фаолиятида илк бор очколар эвазига ғалаба қозонди. Жанг якунида UFC президенти Дана Уайт 35 ёшли камерунлик жангчига чемпионлик камарини топшириш учун октагонга кирмади.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Дана Уайт Ган Нгунну

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг