Неймар ҳам Саудия қонунларини четлаб ўтади

Спорт

image

“Ал-Ҳилол” Неймар трансферидан сўнг футболчига барча қулайликларни яратиб беради. Бу ҳақда “Foot Mercato” хабар берди.

Манбага кўра, ҳужумчи ихтиёрида шахсий самолёт ва хизматкорлари бўлган катта уй бўлади. Бразилиялик ўзининг севгилиси Бруно Бьянкарди билан никоҳсиз яшашга рухсат этилади – гарчи мамлакатда никоҳсиз бирга яшаш тақиқланган бўлса ҳам.

Ҳар бир ғалаба учун “Ал-Ҳилол” футболчига 80 минг евро тўлайди. Саудия Арабистонини реклама қилган ҳар бир ижтимоий тармоқ пости учун яна 500 минг евро тўланади.

Қайд этилишича, Неймар “Ал-Ҳилол”даги ўйинлари давомида жами имиж ҳуқуқлари ва бошқа имтиёзлари назорат қилинишини инобатга олган ҳолда 400 миллион еврогача даромад қилади.

Таъкидлаш жоиз, Неймардаги ваколатлар португалиялик футболчи Криштиану Роналдуда ҳам бор. У ҳам Саудияда суюклиси Жоржина Родригес билан никоҳсиз ҳаёт кечирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ОКМК Осиё Чемпионлар лигаси Ас-Сиб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made