Назарбоевнинг собиқ маслаҳатчиси “жиноий” сирни очди 

Олам

image

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси мамлакат тоғли ҳудудларида намойишчилар ўргатилаётгани айтилган ўқув лагерлари ҳақидаги маълумотларни яширган. Бу ҳақда мамлакатнинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг собиқ маслаҳатчиси Ермухамет Ертисбаев “Хабар-24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Миллий хиёнат ва фитна шундан иборатки, ўқув лагерлари бир неча йиллардан бери мавжуд. Вақти-вақти билан у ёки бу гуруҳни зарарсизлантирган Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси тоғларда ташкил этилган кўплаб ўқув лагерлари ҳақида сукут сақлади”, деб таъкидлаган Ертисбаев. 

Мамлакат собиқ Президентининг собиқ маслаҳатчиси бу “давлатга қарши даҳшатли жиноят” эканини айтган. 

Аввалроқ, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев ва унинг қизлари оиласи билан Қозоғистонни тарк этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо бу ҳозирча тасдиғини топмади. 

Назарбоевнинг икки кун аввал лавозимидан озод этилган жияни Самат Абиш ҳибсга олинган. У Миллий хавфсизлик қўмитасининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистондаги вазият

Баҳолаганлар

4047

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг