Навальний Москвага қайтаётганини эълон қилди
Олам
−
13 Январь 2021
5188Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний Германиядан Россияга қайтаётгани ҳақида маълум қилди. У Москва шаҳрига 17 январь куни "Победа" рейси орқали қайтмоқда.
“Қайтиш ёки қайтмаслик танлови мени ҳеч қачон ўйлантирмаган. Чунки мен кетмаганман. Хушимга келганда мен Германияда эдим, у ҳам битта сабабга кўра: улар мени ўлдирмоқчи бўлишди”, деб ёзмоқда Навальний.
Навальний 2020 йилнинг август ойида захарланганидан сўнг Германияга олиб кетилган ва “Шарите” клиникасида даволанган эди.
Эслатиб ўтамиз, декабрь охирида Россия Тергов қўмитаси Алексей Навальнийга нисбатан катта миқдорда фирибгарлик учун жиноий иш қўзғатилганлигини эълон қилган эди.
LiveБарчаси