НАТО “Вагнер”нинг Беларусга жойлаштирилишига тез жавоб беришга тайёр – Столтенберг

Олам

image

Агар керак бўлса, НАТО "Вагнер" нинг Беларусга кўчирилишига жавоб беришга тайёр, аммо ҳозир бу ҳақда ҳеч қандай тасдиқ йўқ. Бу ҳақда кеча, 26 июнь куни НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Вильнюсдаги матбуот анжуманида маълум қилди.

"Ҳодисалар тез ривожланяпти, дейишга ҳали эрта. Албатта, биз жуда яқиндан кузатиб боряпмиз, агар шундай зарурат туғилса, тезда жавоб беришга тайёрмиз. Бошқа томондан, бу ички вазият эканини тушунишингиз керак. Бу Россиянинг иши, НАТО эса Украинани қўллаб-қувватлашга эътибор қаратмоқда. Бу масалага аралашиш НАТОнинг иши эмас, НАТОнинг иши ўзини қўрқитишларига йўл қўймаслик”, деган альянс Бош котиби.

Бироқ Столтенберг “Вагнер” Беларусга кўчирилган тақдирда альянс қандай қадамлар қўйиши мумкинлигига аниқлик киритмаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Беларуснинг Могилёв вилоятида “Вагнер” бўлинмалари учун лагер қурилиши бошлангани айтилганди.  

Пригожиннинг бир кунлик исёни

Жорий йилнинг 24 июнь куни “Вагнер” жангчилари Ростовдаги Жанубий ҳарбий округ штаб-квартирасини эгаллаб олди. Пригожин Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов “Вагнер”га топширилишини талаб қилиб, Москвага боришини эълон қилди. Бу орада Москвада ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Россия Федерал хавфсизлик хизмати эса Пригожинга қарши жиноий иш қўзғатди. Кечга бориб Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Россия Федерацияси Президенти билан келишилган ҳолда “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин билан музокара олиб боргани маълум бўлди. Музокаралар якунида Россия ҳудудида қуролли ҳаракатларни тўхтатиш ва кескинликни юмшатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Пригожин ҳам Москвага кетаётган қўшинлари ортга қайтарилганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Вагнер Столтенберг Пригожин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг