Беларусда “Вагнер” учун лагер қурилиши бошланди
Олам
−
27 Июнь 2023
13014Беларусь оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, мамлакатнинг Могилёв вилоятида “Вагнер” бўлинмалари учун лагер қурилиши бошланган.
Маълум қилинишича, Беларусда бир нечта лагер қурилади. Улардан бири Украина билан чегарадан 200 километр узоқликда жойлашади. Мазкур лагернинг майдони 24 минг квадрат/метрни ташкил қилади. Унга “Вагнер”нинг 8 минг ёлланма аскари жойлаштирилиши режа қилинган.
Эслатиб ўтамиз, “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин 24 июнь куни шахсан Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг назорати остида Украинадаги “Вагнер” лагерлари орқа қисмига зарба берилганини даъво қилиб, Москва томон “адолат марши”га отланди. Бироқ, пойтахтга бир неча соатлик йўл қолганида Беларусь раҳбари Александр Лукашенко Пригожин билан музокар ўтказиб, уни тўхташга кўндирди. Икки ўртада тузилган келишувга кўра, Пригожин Беларусга кетадиган бўлди, Мудофаа вазири Сергей Шойгу эса истеъфога чиқиши белгиланди. Бундан ташқари “Вагнер” аскарларининг хавфсизлиги таъминланиши қайд этилди.
Кейинроқ Ғарб матбуотида Пригожин Беларусга кетадиган бўлса, “Вагнер”нинг ёлланма жангчилари ҳам унга эргашиши ва бу ҳолатда унинг Беларусдан туриб Киевга зарба бериши хавфи ортиши ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.