Столтенберг Ғарбнинг махфий ташкилотига раҳбарлик қилади
Олам
−
27 Декабрь
3082НАТОнинг собиқ бош котиби Йенс Столтенберг ғарбнинг махфий ташкилоти “Бильдерберг клуби”га раҳбарлик қилади. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Нашр собиқ бош котиб (2014–2024) Йенс Столтенбергнинг ғарблик вазирлар, банкирлар, саноатчилар ва юқори мартабали жосусларнинг махфий йиғилишларига раҳбар этиб тайинланишини АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампнинг кутилаётган қасамёд маросими билан боғламоқда.
Билдирилишича, “Бильдерберг клуби”га раҳбарлик қилишдан ташқари, Столтенберг халқаро сиёсат масалалари муҳокама қилинадиган яна бир ноформал форум — Мюнхен хавфсизлик конференцияси раиси лавозимини ҳам эгаллайди.
Таъкидланишича, собиқ бош котиб дастлаб трансатлантик сиёсат соҳасидаги тажрибаси ва клуб фаолиятини яхши билгани туфайли клуб фаолиятига жалб қилинган. Столтенберг илк бор 2002 йилдаги йиғилишда иштирок этган.
Маълумот учун, 1954 йилда ташкил этилган “Бильдерберг клуби” дастлаб Совет Иттифоқига қарши йўналтирилган. Энди эса унинг мақсади “Россия таҳдидига қарши кураш” сифатида кўрилади. Ташкилот Алп тоғларидаги ҳашаматли меҳмонхоналарда ўтказиладиган махфий учрашувлари билан эътиборни тортиб келади. Бу учрашувларда иштирокчилар халқаро алоқалар, иқтисодиёт ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябрь куни Нидерландиянинг собиқ бош вазири Марк Рютте расман Йенс Столтенберг ўрнига НАТО Бош котиби лавозимини эгаллаган эди.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь