НАТО аъзолари Германияда космик марказ қуришни режалаштирмоқда
Олам
−
20 Октябрь 2020
3927НАТОга аъзо давлатларнинг Мудофаа вазирликлари раҳбарлари Германияда космик марказ қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Sueddeutsche Zeitung" хабар берди.
Маълумотларга кўра, марказни Рейнланд-Пфальцда жойлашган Рамштайн авиабазасида қуриш режалаштирилган.
Оммавий ахборот воситаларининг аниқлик киритишича, вазирлар бу борадаги режаларини 22 октябрь куни эълон қилишади.
Таъкидланганидек, марказ "космик фазони кузатиш марказига" айланиши керак. Шунингдек, у мудофаа чораларини кўриш учун қўмондонлик марказига айлантирилиши мумкинлиги аниқланган.
Аввалроқ, Германия ҳаво кучлари ва унинг НАТОдаги шериклари Шимолий Рейн-Вестфалиядаги авиабазада
яширин машқлар ўтказаётгани ҳақида маълумот бергандик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь