Германия ҳаво кучлари ва унинг НАТОдаги шериклари яширин машқлар ўтказмоқда
Олам
−
15 Октябрь 2020
7351Германия ҳаво кучлари ва унинг НАТОдаги шериклари "Бардошли пешин" деб номланган яширин машқлар ўтказмоқдалар. Бу ҳақда "Bild" нашри маълум қилди.
Машқлар Шимолий Рейн-Вестфалиядаги авиабазада ўтказилмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, ушбу ҳудуд Рейнланд-Пфальцнинг Бюхель шаҳрида жойлашган бўлиб, унда Американинг B61 каби водород бомбалари сақланади.
Шунингдек, Бюхелда бир вақтнинг ўзида "Барқарор гвардия" машғулотлари ўтказилаётгани хабар қилинган. Унда ҳаво кучлари "Патриот" системаси ёрдамида авиабазани ҳужумдан ҳимоя қилишга ўргатмоқда.
Таъкидланишича, машқларга Голландия, Бельгия ва Италия жангчилари жалб қилинган.
Ҳарбий экспертларнинг айтишича, "Бардошли пешин" машғулотлари Американинг ядро қуролларини ер ости омборхоналаридан самолётгача хавфсиз ташиш ва уни ўрнатишни ўз ичига олади. Нашр ўқув машғулотлари снарядларсиз ўтказилаётганини таъкидлаган.
Мақола муаллифларининг сўзларига кўра, НАТО мамлакатлари сўнгги ўттиз йил ичида ядро уруши хавфи кучаётганидан хавотирда. Хавф АҚШнинг Ўрта ва қисқа масофали ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномадан чиқиши, шунингдек, СНВ-3 нинг узайтирилиши ҳақидаги шубҳалар билан боғлиқ.
Аввалроқ, Хитой раиси Си Цзиньпин Гуандун провинциясидаги ҳарбий базада бўлиб, Хитойлик аскарлар бутун руҳияти ва энергиясини бўлғуси урушга тайёрланишга сарфлаши кераклигини айтганди.
LiveБарчаси