Си Цзиньпин хитойлик аскарларни урушга шай бўлишга чақирди

Олам

image

Хитойлик аскарлар бутун руҳияти в энергиясини бўлғуси урушга тайёрланишга сарфлаши керак. Хитой раиси Си Цзиньпин Гуандун провинциясидаги ҳарбий базада бўлиб, шундай фикр билдирди. Бу ҳақда “Синьхуа” хабар берди.

Си Цзиньпин Чаочжоу шаҳридаги Хитой Халқ озодлик армияси денгиз пиёда қўшинлари ҳолатини текшираётганда ҳарбийларга мурожаат қилиб, уларни юқори ҳушёрлик ҳолатини сақлашга чақирди. У шунингдек, улардан мутлақ садоқат, ишончлилик ва бенуқсонликни талаб қилди. Шу билан бирга, Хитой раҳбари Денгиз пиёдалари корпуси – бу Хитойнинг миллий суверенитети, хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун мўлжалланган элита бўлинмаси эканлигини эслатди.

CNN`нинг аниқлик киритишича, Си Цзиньпиннинг Гуандун вилоятига ташрифидан асосий мақсади Шэньчжэнь махсус иқтисодий зонаси ташкил этилганининг 40 йиллиги муносабати билан ташкил қилинган маросимда иштирок этиш бўлган. 

Қайд этиш кераккки, ҳозирда Хитой ва АҚШ муносабатларида коронавирус пандемияси ва Тайвань ороли сабаб ҳаддан ташқари кескинлик сақланиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Си Цзиньпин

Баҳолаганлар

1719

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made