Ўзбекистон Жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлади
Спорт
−
12:17 555 1 дақиқа
Хитойнинг Нинбо шаҳрида бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа рейтингида 3-ўринни эгаллади.
13 кун давомида дунёнинг энг кучли атлетлари ғолиблик учун баҳс олиб борди. Мусобақа якунида мамлакатлар ўртасидаги медаллар рейтинги эълон қилинди. Шимолий Корея 20 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронза – жами 34 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Мезбон Хитой эса 17 та олтин, 10 та кумуш ва 6 та бронза – жами 33 та медаль билан иккинчи поғонадан жой олди.
Ўзбекистон ва Болгария терма жамоалари учинчи ўринни эгаллади. Ҳар икки мамлакат 3 тадан олтин медални қўлга киритиб, олтин медаллар сони бўйича учинчи поғонани эгаллади.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Акбар Жўраев -110 кг вазн тоифасида 3 та олтин медални қўлга киритди. У даст кўтариш машқида 198 кг, силтаб кўтаришда 234 кг, икки кураш якунларига кўра эса 432 кг натижа қайд этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олганди.
Live
Барчаси