“Наполи” клуби стадиони Марадона шарафига номланди

Олам

image

Италиянинг Неапол шаҳридаги “Наполи” клубининг уй ўйинларини ўтказувчи стадион расман футбол афсонаси Диего Армандо Марадона шарафига қайта номланди. Бу ҳақда Неапол муниципалитети сайтида хабар берилди.

“Сан-Паоло” стадионини Марадона шарафига номлаш таклифи Неапол мэри Луижи Де Мажистрис ва унинг топонимика масалалари бўйича маслаҳатчиси Алессандр Клемент томонидан билдирилганди. Эндиликда стадион "Диего Армандо Марадона" стадиони деб аталади.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи Диего Марадона 25 ноябрь куни 60 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига юрак ҳуружи сабаб бўлди.

Маълумот учун, Диего Марадона "Барселона", "Наполи", "Севилья" сафида тўп сурган. 1977-1994 йилларда Аргентина терма жамоасида ўйнаган ва 1986 йилда жаҳон чемпиони бўлган. 1990 йилда эса Жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритган. FIFA сайтидаги овоз бериш натижасига кўра, XX асрнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Диего Марадона

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг