Марадона қўли билан гол урган тўп 3,3 млн долларга сотилди
Спорт
−
15:37 473 1 дақиқа
Афсонавий аргентиналик футболчи Диего Марадонанинг 1986 йилги Жаҳон чемпионатида Англияга қарши машҳур “Худонинг қўли” голини уришда фойдаланган тўпи кимошди савдосида 3,35 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Adidas Azteca тўпи АҚШнинг Даллас шаҳрида бўлиб ўтган ким ошди савдосида сотилган.
Мазкур тўп Аргентина ва Англия ўртасидаги Жаҳон чемпионати чорак финал учрашувида (2:1) ишлатилган. Марадона дастлаб қўли билан гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан. Тўрт дақиқадан сўнг эса айнан шу тўп билан рақиб ҳимоячиларини бирма-бир алдаб ўтиб, кейинчалик “Аср голи” деб ном олган машҳур голини урган.
Кўп йиллар давомида тўп учрашув ҳаками, тунислик Али Бин Носирнинг шахсий коллекциясида сақланган. Кимошди савдосида тўпнинг бошланғич нархи 2,5 миллион доллар этиб белгиланди. Якунда эса у 3,35 миллион долларга сотилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марадонанинг 1986 йилги Жаҳон чемпионатида таққан сардорлик боғичи кимошди савдосида 512 минг долларга сотилганди.
Live
Барчаси