Наманганнинг янги ҳокими эскисини тўн кийдириб жўнатди (фотофакт)
Жамият
−
25 Сентябрь 2020
16798Бироз аввал, бугун, 25 сентябрь куни Наманган шаҳар ҳокимлигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтгани, унда Президент Администрацияси раиси Зайнилоббиддин Низомиддинов ва Бош вазир Абдулла Арипов иштирок этгани, Наманган вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариш Шавкат Абдураззоқовга юклангани ҳақида хабар берган эдик.
Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вилоят ҳокими лавозимидан озод этилгани тўғрисида Президент фармони ўқиб эшиттирилди.
Йиғилишда 2015 йилдан буён Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Хайрулла Бозоров ҳурмат ва эҳтиром билан бошқа лавозимга кузатилган.
Маълумот ўринида, Хайрулла Бозоров 1976 йилнинг 16 январь куни Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти – олий. 1997 йилда Наманган саноат-технология институтини тамомлаган.
1995-2003 йилларда - Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси инспектори, катта инспектори, бош инспектори, бўлим бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи;
2003-2003 йилда - Наманган шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари;
2003-2005 йилларда - Наманган шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи;
2005-2006 йилларда - Наманган вилояти ҳокимлигининг Ахборат-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси;
2006-2007 йилларда - Наманган вилояти ҳокимлигининг Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари;
2007-2008 йилларда - Наманган вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;
2008-2009 йилларда - Наманган вилояти Учқўрғон тумани ҳокими;
2009-2014 йилларда - Наманган вилояти Чуст тумани ҳокими;
2014-2015 йилларда - Наманган вилояти Мингбулоқ тумани ҳокими лавозимларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Хайрулла Бозоров Фарғона вилояти ҳокими бўлиши кутилмоқда. Ушбу лавозимда ишлаб келаётган Шуҳрат Ғаниев эса Бош вазир ўринбосари лавозимини эгаллаши мумкин.
LiveБарчаси