Наманган вилоятига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
25 Сентябрь 2020
20599Бугун, 25 сентябрь куни, Наманган вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Шавкатжон Абдураззоқов 1976 йилда туғилган. Наманган муҳандислик-технология институтини 1998 йилда ҳамда Давлат ва жамият қурилиши академиясини 2006 йилда тамомлаган. 2015−2017 йилларда Наманган тумани ҳокими бўлиб ишлаган. Сўнгра 2017-2020 йилларда Наманган шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган. 2020 йил март ойидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Вилоятнинг собиқ ҳокими Хайрулла Бозор эса Фарғона вилоятига раҳбар бўлиши кутиляпти. Ўз навбатида, Фарғона вилоятининг собиқ раҳбари Шуҳрат Ғаниевнинг бошқа ишга ўтгани маълум қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь