Расман: Хайрулла Бозоров янги лавозимга тайинланди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Хайрулла Бозоров бошқа лавозимга ўтказилаётгани муносабати билан Наманган вилояти ҳокими вазифасидан озод этилган эди. 

Бугун, 25 сентябрь куни Фарғона вилоятида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президент Администрацияси раиси Зайнилобиддин Низомиддинов ва Бош вазир Абдулла Арипов иштирок этди. Йиғилишда Хайрулла Бозоровга Фарғона вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариш юклатилди. 

Маълумот ўринида, Хайрулла Бозоров 1976 йилнинг 16 январь куни Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти – олий. 1997 йилда Наманган саноат-технология институтини тамомлаган. 

1995-2003 йилларда - Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси инспектори, катта инспектори, бош инспектори, бўлим бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи;

2003-2003 йилда - Наманган шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари;

2003-2005 йилларда - Наманган шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи;

2005-2006 йилларда - Наманган вилояти ҳокимлигининг Ахборат-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси;

2006-2007 йилларда - Наманган вилояти ҳокимлигининг Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари;

2007-2008 йилларда - Наманган вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;

2008-2009 йилларда - Наманган вилояти Учқўрғон тумани ҳокими;

2009-2014 йилларда - Наманган вилояти Чуст тумани ҳокими;

2014-2015 йилларда - Наманган вилояти Мингбулоқ тумани ҳокими лавозимларида ишлаган. 

2015 йилдан бугунгача Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Эслатиб ўтамиз,Фарғона вилояти ҳокими лавозимида 2012 йилдан буён ишлаб келаётган Шуҳрат Ғаниев Бош вазир ўринбосари лавозимини эгаллаши мумкин

Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хайрулла Бозоров

Баҳолаганлар

524

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг