Ғаниев ҳокимликдан кетади. Фарғонага янги ҳоким келяпти
Жамият
−
25 Сентябрь 2020
16823Бугун, 25 сентябрь куни, Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мажлисда ташкилий масала кўрилади.
Унда Наманган вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Хайрулла Бозоровни Фарғона вилояти ҳокими этиб тайинлаш масаласи кўриб чиқилади. Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев эса бошқа ишга ўтиши кутилмоқда.
Аввалроқ, Наманган вилоятига Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь