Намангандаги сойда 23 ёшли йигит чўкиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
01 Июнь 7138 2 дақиқа
Наманган вилоятининг Поп туманидаги дам олиш масканида 23 ёшли йигит чўкиб кетди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 май куни 23 ёшли йигит қариндошлари билан биргаликда Поп туманида жойлашган дам олиш масканига келиб, у ердан оқиб ўтувчи “Чодаксой” сойига чўмилиш мақсадида тушган. Эҳтиётсизлиги оқибатида у сувда чўкиб кетиб, қайта чиқмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Текширув доирасида туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг қутқарувчилари жалб этилган ҳолда сувга чўкиб кетган йигитни қидириб топиш ишлари амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.
Ижтимоий тармоқларда йигитни қидириш жуда ҳам суст кетаётгани ҳақида хабарлар тарқалган. Вилоят ФВБ эса қидирув ишлари давом эттирилаётгани, тадбир вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Акмалжон Ўринбоев бошчилигида ташкил этилганини билдирган.
“Жараёнда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари томонидан сув устида, бошқарма қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан эса сув остида қидирув ишлари олиб борилмоқда. Қидирув тадбирлари узлуксиз давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 май куни Андижон вилоятининг Балиқчи туманида 16 ёшли ўсмир дарёга чўкиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси