Андижонда 16 ёшли ўсмир дарёга чўкиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
20 Май 2098 1 дақиқа
Жорий йилнинг 16 май куни Андижон вилоятининг Балиқчи туманида 16 ёшли ўсмир дарёга чўкиб кетди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
Аниқланишича, Балиқчи туманида яшовчи Қ.М. вилоят ИИБга мурожаат қилиб, вояга етмаган фарзанди 2009 йилда туғилган М.М. 16 май куни яшаш хонадонидан чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлигини айтган ва уни топишда амалий ёрдам беришни сўраган. Мазкур хабарга асосан Балиқчи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатларига киришилган.
Маълум бўлишича, 16 май куни соат 15:30 лар чамасида вояга етмаган М.М. тумандаги “Сарнавул” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарёга ўртоқлари билан чўмилиш учун бориб, шу вақтида чўкиб кетган. Қидирув ишлари давомида вояга етмаган М.М. нинг жасади бугун, 20 май куни Андижон-Наманган йўналишини боғлаб турувчи Қорадарё кўприги яқинидан топилган.
Ҳозирда текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Текширув ҳаракатларини бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган бўлиб, якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида кучли сел келиши оқибатида 25 ёшли йигит ҳалок бўлган эди.
Live
Барчаси