Намангандаги оммавий жанжалда икки киши 8 нафар шахс томонидан пичоқланди

3-саҳифа

image

Наманганда жорий йилнинг 20 май куни 8 нафар шахс икки кишини гуруҳ бўлиб дўппослаб, пичоқлади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, воқеа тунги соат 23:40 лар атрофида Наманган шаҳрининг Давлатобод туманидаги кафелардан бири олдида содир бўлган. Жанжал оқибатида икки киши пичоқланиб, жароҳат олган. 

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали тиббий маълумотномасида айтилишича, жабрланувчилар танасининг турли соҳаларида ўткир жисмнинг санчилиши ва кесилиши жароҳатлари мавжуд бўлиб, улар ҳаёт учун ўта хавфли дея баҳоланган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Наманган шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган. 

Гумонланувчиларга нисбатан Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси (Ушлаб туриш асослари) тартибида қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда уч йигитнинг официант қизга шилқимлик қилиши пичоқбозлик билан тугаганди. Шунингдек, Андижонда ўқувчилар ўртасида оммавий пичоқбозлик юз берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пичоқбозлик Наманган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг