Наманганда уч йигитнинг официант қизга шилқимлик қилиши пичоқбозлик билан тугади
3-саҳифа
−
16 Апрель 2021
19257Жорий йилнинг 5 апрель куни Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманидаги кафеда уч йигит аввал уларга хизмат қилаётган официант қизга шилқимлик қилиб, сўнг жанжал уюштирди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
5 апрель куни соат 21:00 ларда 25 ёшли Ғ.Илҳом, 24 ёшли Қ.Акмал ва 22 ёшли Э.Жаҳонгир туманнинг “Кичик Жомашўй” маҳалласида жойлашган “Водий” умумий овқатланиш ошхонасида уларга хизмат кўрсатаётган 19 ёшли Й.Гулмирага шилқимлик қилиб, уни сочидан ушлаб тортган. Сўнг йигитларни тинчлантирмоқчи бўлган 31 ёшли Б.Зокиржонни ҳеч бир сабабсиз уриб дўппослаганлар ва уларнинг безорилик ҳаракатларининг олдини олмоқчи бўлган 46 ёшли Н.Адҳамжон ва 27 ёшли С.Бургуталига қаршилик кўрсатиб, уларни ҳам уриб, пичоқ билан С.Бургуталининг сон қисмига жароҳат етказганлар.
Суд тиббий экспертиза хулосасида Б.Зокиржон ва Н.Адҳамжонлар “енгил” ҳамда С.Бургутали “ўртача оғир” тан жароҳатлари олганликлари кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ғ.Илҳом, Қ.Акмал ва Э.Жаҳонгирларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “а,г” бандлари (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.
Тергов ҳаракатлари жараёнида, Ғ.Илҳом, Қ.Акмал ва Э.Жаҳонгир ушбу умумий овқатланиш ошхонасида официант бўлиб ишловчи Й.Гулмирани улар билан биргаликда бир столда ўтириб овқатланишга мажбурлаб, турли уятли хатти-ҳаракатлар содир этганликлари сабабли ушбу жиноят келиб чиққани аниқланган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
LiveБарчаси