Андижонда ўқувчилар ўртасида пичоқбозлик юз берди
3-саҳифа
−
23 Сентябрь 2021
13081Кеча, 22 сентябрь куни Андижон шаҳридаги 2-мактаб ўқувчилари ўртасида пичоқбозлик содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 13:20 да М. исмли йигит 2-сонли мактаби олдида 3 нафар таниши билан кўришган, шундан сўнг гаплашиб олиш мақсадида кафе ёнига борган. У ерда ўзаро келишмовчилик сабабли йигитлар ўртасида жанжал юзага келган. Жанжал вақтида М. ёнидаги йиғма пичоқ билан 3 нафар тенгдошига жароҳат етказган.
“Икки ошнам билан ҳазиллашаётганимда қолганлари келиб, сен бизни ҳам гапиряпсан, деб аралашди. Шундан сўнг уришиб кетдик”, дейди М.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь