Намангандаги қамоқхонада маҳкум ўз жонига қасд қилди
3-саҳифа
−
29 Май
10217Наманганда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қамоқхонада ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.
Жорий йилнинг 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш департаменти тизимидаги Наманган вилояти Поп туманида жойлашган 6-сонли қамоқхонада 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилган.
Марҳумнинг онаси ўғлининг танасида қийноқ излари борлиги, у 11 май куни уйига қўнғироқ қилиб, қамоқхонада унга азоб беришаётгани ҳақида айтганини таъкидлади. Қолган оила аъзолари ҳам марҳумнинг ўз жонига қасд қилишига ишонмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров қамоқхонада касаллик сабаб вафот этганди. Ўтган йил охирида эса Навоийда жазо муддатини ўтаётган маҳкум сақлаш камерасида ўз жонига қасд қилганди.
LiveБарчаси